


Халқимизда “таълим ва тарбия бешикдан бошланади” деган ҳикматли бир сўз бор. Ташкил этилганига энди 1 йил бўлган "Zarafshon Kids" мактабгача таълим муассасасида тарбияланаётган болажонлар кўплаб мусобоқаларда олий ўринларни эгаллаб келишмоқда. Жумладан, болажонларимиз шахмат бўйича Республика турнирларида 2 та медал, гимнастика бўйича 11 та медал ва бошқа йўналишлар бўйича умумий 24 та медал соҳиби бўлишди. Куни кеча Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ментал арифметика бўйича 7 та давлатдан ташриф буюрган болажонлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада муассасамизда тарбияланаётган болажонимиз Мирзакарим Мусақулов фахрли 1-ўринни эгаллади. Биз бундай болажонларимиз билан албатта фахрланамиз.
Компания Ахборот хизмати