“Zarafshаn Golden Group” компанияси томонидан 7 000 га яқин турли дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган бўлиб, айни кунларда барча объектларимизда манзарали ва мевали дарахтлар олиб келиб экилмоқда. Кармана тумани, Сардоба МФЙ ҳудудида 5 000 дона павлония кўчатлари экиш олдидан ер майдонлари тайёрланмоқда.

