ico

Telefon

Sizning ismingiz

Qachon qo'ng'iroq qilish kerak?

So'rov qoldiring, menejerimiz yaqin orada siz bilan bog'lanadi

ИССИҚХОНАМИЗДА ЕТИШТИРИЛАЁТГАН МАҲСУЛОТЛАР РОССИЯ БОЗОРИГА ЙЎЛ ОЛМОҚДА

img

Замонавий гидропоника усулида помидор етиштириш бўйича етакчи компаниялардан бири бўлган ZARAFSHAN GOLDEN GROUP компанияси 15 гектар майдонга эга иссиқхоналарда юқори сифатли маҳсулот етиштиришни давом эттирмоқда.

Бугун компания маҳсулотларини халқаро бозорларга чиқариш йўлидаги навбатдаги муҳим қадам ташланди. Россия Федерациясининг Москва шаҳридан келган ҳамкорлар билан бўлиб ўтган учрашувда маҳсулотларни Москвага экспорт қилиш бўйича муҳим битимлар имзоланди.

Мазкур келишув натижасида яқин келажакда компания маҳсулотларини Россия бозорига тўғридан-тўғри экспорт қилиш режалаштирилмоқда. Ушбу қадам маҳсулотларни халқаро даражада танитиш ва Ўзбекистон аграр соҳасининг салоҳиятини намойиш этишда муҳим аҳамият касб этади.

Компания сифатли ва экологик тоза маҳсулотлари билан халқаро бозорларда ўз ўрнини мустаҳкамлашга интилмоқда. Мазкур келишув бу йўлдаги навбатдаги муҳим қадамдир.

Компания Ахборот хизмати

Yangiliklar