Бир неча йилдан бўён юртимизда нишонланиб келинаётган «Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни» билан барча қурилиш соҳаси ходимларини табриклайман.
Муҳтарам Юртбошимизнинг таъбири билан айтганда “халқ манфаатини ўйлаб мустаҳкам ва кўркам иморатлар қуриш, равон йўл ва кўприклар бунёд этиш дунёдаги энг савобли ва хайрли ишлардан биридир”.
Шу муносабат билан, Сиз азизларни мамлакатимизда кенг нишонланаётган касб байрамингиз – Қурилиш соҳаси ходимлари куни билан чин қалбимдан муборакбод этиб, жонажон Ўзбекистонимизнинг янги қиёфасини барпо этишда, она Ватанимизнинг юксак тараққиётини таъминлашда, ҳаётимизни янада обод ва фаровон этишдаги ишларингизга омад ва зафарлар ёр бўлишини тилайман. Юртимиз тинч, мамлакатимиз янада обод бўлаверсин!
Улуғбек ФАЙЗИЕВ,
“Zarafshаn Golden Group”
компанияси таъсисчиси